O week (Orientation week) ёҳуд келажак сари илк қадамлар

O week (Orientation week) ёҳуд келажак сари илк қадамлар

       2019 йилнинг 4 сентябр куни Тошкент молия институтининг барча факултетларида 1-босқич талабалари кутиб олинди. Илк дарс соатлари яъни “Мустақиллик соати” институтнинг 1-маърузалар залида 1-курс талабалари ҳамда институтнинг барча раҳбар ҳодимлари иштирокида ўтказилди. Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Ф.Т.Муҳаммедов, Ўқув ишлари бўйича проректор И.Н.Қўзиев, Молия факултети декани Д.Р.Рустамов, декан муовинлари О.Хамдамов, И.Чориев институт Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси К.Махмудов факултет ёшлар етакчилари, гуруҳ мураббийлари ва юқори курснинг фаол талабалари иштирок этдилар. Тадбир давомида талабаларга институт ҳаёти, ички тартиб-қоидалари билан бир қаторда асосий кутубхона фондлари ва ўқув заллари, “Ҳаракатлар стратегияси” хонаси, у ердаги яратилган шароитлар ва имкониятлар, спорт мажмуасидаги қулайликлар ҳамда компютер заллари таништирилди.

      Ушбу танишув ҳафтасида барча факултет деканлари ҳамда фаол талабалар институт ҳаётини 1-босқичга қабул қилинган толиби илмларга таништириш ишларини катта мусъулият ва мамнуният ила адо этдилар. Бу ҳаракатларнинг якуни 1-курс талабалари томонидан ижобий эътироф этилди.

 

 

 

14:56 / 2019-09-05
Success helper
Success warning